Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳомилани олдирасан деб мажбурласа

18:57 / 17 июль | Bonu Pozilova | 421
Ассалому алайкум! Мен россиядан эримнинг олдидан келганимда ҳомиладор бўлиб қолган эканман ва буни эримга айтдим. Ўша вақтда ҳомила 1 ярим ойлик эди, эрим эса “ҳомилани олдирасан менга бу бола керак эмас” деди ва орадан 2-3 кун ўтгач қайнонам хам ҳомиладор эканлигимни билди ва олдирасиз деб туриб олишди. Мен хеч қайсинисини гапига қулоқ солмай ҳомиламни олдирмадим. Шунда менга гунох бўлмайдими? Эрига итоатсизлик қилди деб ва бир ой ўтгач айрим сабабларга кўра эрим менга “3 талоқсан” деди ва хозирги кунда хомилам 6 ойлик. Эрим шу ойни охирига келаман деяпти, гаплашишимиз хам. Биз никох ўқитиб яшасак бўладими ёки 3 талоқ тушдими менга?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Олдирмасдан гуноҳкор бўлмагансиз. Орангизга уч талоқ тушган. Уч талоқнинг ҳукми "Бахтиёр оила" китобида қуйидагича берилган.
Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat