Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннати муаккадани тарк этса гунох ёзиладими?

18:24 / 14.07.2019 | Sherdor | 566
Ассалому алайкум. Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг Мўминнинг мерожи китоби амалларнинг ҳукми номли мавзусида, суннат амал 2га бўлиниши ва суннати муаккадага амал қилмаган одам гуноҳкор бўлиши ёзилган. Лекин Азон айтиш суннати муаккадалигини ҳисобга олган ҳолда масжидимис имомидан азонни айтмаса гуноҳкор бўладими, умуман, ҳар бир суннати муаккадани (ҳаттоки 5 маҳал намознинг суннатларини ҳам) бажармайдиган одам гуноҳкор бўладими деган саволимга " Йўқ бўлмайди, маломат қилинади ҳамда Аллоҳнинг раҳматидан узоқлашади" деб жавоб бердилар. Маломат ким томонидан бўлади ер юзида одамлар томониданми ёки қиёмат кунидами? Ҳамда суннати муаккадани бажармаган одам гуноҳкор бўладими йўқми деган саволга сизлардан чунтириброқ жавоб олмоқчи эдим! (Саволимдаги суннати муаккадани бажармаслик уни инкор этиб куфр ҳукмида, бесуннат бўлиб бажармаслик эмас, шунчаки бажармаслик маъносида). Раҳмат ишларингизга ривож тилайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Китобдаги гап тўғри. Гуноҳлик даражаси макруҳга тўғри келади. Қасддан бардавом тарк қилиш билан гуноҳи кабирага айланиши мумкин. Маломат қилинишдан мурод қиёмат кунидаги маломатдир. Суннатни тарк қилишни енгил санамаслик керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Никоҳ менинг суннатимдир, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмасдир», деганлар. Шу ҳадисдаги “ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмасдир” дейилган жойига эътибор қаратиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat