Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалбни даволаш

00:00 / 28.06.2011 | eski savollar | 763
Ассалому алайкум фазилатли Шайх Ҳазратлари. Фирдавс жаннатида, пайгамбаримиз Муҳаммад Мустафо с.а.в. ни ёнларида, Аллох Ўзини жамолини кўришликни барчамизга насиб этсин! Ҳазрат биз сизни ўзимизга устоз деб биламиз. Интернетдан бир домлани маърузаларини юклаб олган эдик. Шуни эшитиш жараёнида бизга бир қанча саволлар юзага келмоқда. Биз у кишини хатосини топишлик мақсадида эмас, балки шу маърузаларни эшитиб, хатолари бўлса, адашиб кетмаслигимиз мақсадида сиздан у кишини маърузаларини эшитиб, бизда юзага келаётган саволларни сўраб туришга изн бергайсиз. У домла "Қалбни даволаш" номли маърузасида шундай дейди: "Ким қуйидаги 8 та ишни қилишга қодир бўлмаса, уни ўрнига бошқа бир 8 та ишни қилсин дейди ҳукамолар".1 Ким кечаси билан қиёмил лайлда турган кишини савобини топмоқчи бўлса, лекин қила олмаётган бўлса, кундузлари гуноҳдан ўзини тейсин.2 Ким нафл рўзаларни тута олмаётган бўлса, лекин шу ибодатни қилаётган кишиларни ажрини топмоқчи бўлса, тилини тейсин.3 Ким олимлар топган ажрни топмоқчи бўлса, лекин имконияти булмаса бунга фикр юритсин4 Ким Аллоҳни йўлида юрган кишиларни ажрига етмоқчи бўлса, уйида ўтирган ҳолида шайтони билан жиҳод қилсин.5 Ким Аллоҳни йўлида садақа қилаётган кишиларни ажрини топмоқчи бўлса-ю лекин қодир бўлиб имкон бўлмаётган бўлса бунга, эшитган илмини бошқаларга ўргатсин6 Ким Ҳаж қилишликни ажрини топмоқчи бўлса, лекин Ҳаж қилгани имкон булмаса, жумъани ўзига лозим тутсин7 Ҳақиқий обидлар даражасига етмоқчи бўлган киши одамлар ўртасида адоват, гина-кудрат тарқатмасин8 Мана шу жамики яхшиликларни жамлаб олмоқчи бўлган одам қўлини кўксига қўйсинда ва ўзига айтсин: ўзига яхши кўрмаган нарсани мўъмин биродарига раво кўрмасин Ҳазрат юқорида домла айтган 8 та нарсани қайсилари тўғри қайсилари нотўғри, илтимос айтсангиз. Жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен бировнинг айтганини шарҳ қилмайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat