Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халолликка интилиб !

00:00 / 28.06.2011 | eski savollar | 1074
Хазрат, Ассалому алейкум ва рахматуллоху ва боракатуху ! Бизга Сиз азиздек уламони яратган Аллохнинг узига муносиб даражада хамду-санолар булсин, Пайгамбаримиз Жаноби Расулуллох с.а.в.га чексиз саловоту дурудлар булсин ! Сайтда тегишли изланишларни олиб бориб узимдаги хозирги масала юзасидан муносиб жавоб топа олмадим, биздан камчиликлар утган булса, аввалдан узр сурайман. 1. Бозорда айрим кишилар борки, хайвонни еки бирор товарни сотиб олиб, бир зум утмай катта фойда эвазига кайта сотадилар, мазкур холатда олинган фойда халолми ? 2. Наманган вилояти Чорток туманида Балик-кул номли мукаддас зиёратгох булиб, айтишларича Жаноби Расулуллох с.а.в.нинг суюкли дустларидан булмиш Хазрати Увайснинг кабрлари бор эмиш (муболага булмаса). Кишилар у ердаги кулда сузиб юрувчи баликларни хам мукаддас санаб тутишни харом деб билишади, хакикатда ушбу куп сондаги баликлар Жумъа кунида мутлако гойиб булиб колади (Валлоху аълам). Хазрат ушбу баликларни ейишнинг хукми канака булади, умуман олганда, мукаддас жойларда мукаддас хисобланган нарсаларни шариат халол килган булса ейиш мумкин буладими ? Сиздан Аллохнинг узи рози булсин !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур савдога ёлғон, алдамчилик ва қаллоблик аралашмаса бўлади.- Увай розияллоҳнинг қабрлари у ерда йўқ. - Мазкур жой муқаддас эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat