Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Электрон китоблар

08:36 / 28 июнь | Mushtariybonu | 361
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен олдин телеграмда инглиз тилини ўргатадиган бир канал китоблар ташлаб турар эдим. Шулардан баъзиларини юклаб олганман, бепул ҳамма канал аъзолари учун юборилган. Лекин яқинда шу китоблардан бирини пулли сотилаётганини кўриб қолдим. Менимча китоб жуда фойдалилиги учун муаллифи сотаётган бўлса керак. Шу ҳолда мен нима қилишим тўғри бўлади? Манга бу китоб ҳалол бўлиб қолаверадими? 2). Ҳозирда электрон китоблар жуда кўп, уларнинг кўпини асл қоғоз варианти йўқ ёки топиш қийин. Уларни ўзим учун фақат ўқигани қоғозга чиқартириб олсам бўладими? Муаллифи нашриёт ҳамма нарса кўрсатилган фақат мен қоғозга чиқариб оламан, сотиш учун эмас. Иншааллаҳ.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Китобларни тажорат қилиш мақсадида кўпайтириш жоиз эмас. Бир киши ўзи сотиб олган китобини ойдаланиш учун бошқаларга беришда ҳеч қандай зарар йўқ. Айни шундай ҳолатда муаллифнинг ман қилиши эътиборга олинмайди.
2). Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat