Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар умумий души

14:35 / 27 июнь | Mo'mina | 553
Ассалому алайкум! Ҳозирда онам ва қизим билан бирга санаторияда дам оляпмиз. Бу ерда сиркуляцион душ бор экан, онамга ҳам, менга ҳам шифокор тавсия қилди. У ерда 4-5 тадан аёлни 10 дақиқадан киритишар экан. Мен фақат қизимни олиб кирдим, лекин ўзим ҳам, онам ҳам уни қабул қилмадик. У ердаги аёлларнинг авратлари очиқ ҳолда душ қабул қилишаркан. Онам ҳижобдалар. Улар ва мен авратларимиз ёпиқ ҳолда у ерга кирсак бўладими? Аврати очиқ аёлларга қарамаган ҳолда у душда юрсак бўладими? Ёки кўзимиз тушса ҳам гуноҳкор бўламизми? (Душ оддий эмас, сиркуляцион. Сауна сифатидаги иссиқ ва зарб билан чиқадиган душ. Қон айланишини яхшилаб, иммунитетни кўтаришда ёрдам берар экан).

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асосийси сиз уларни улар ҳам сизни авратингизни кўрмаслик. Буни уддасидан чиқасиз деб ўйлаймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat