Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келишиб қушдан зот олиш

17:46 / 26.06.2019 | Noyob | 410
Ассалому алайкум! http://savollar.islom.uz/s/42596 саволни ўқиб чиқдим. Менда шунга ўхшаш савол бор. Мен қуш боқаман ва зотдор қушларга қизиқаман. Саволим шуки, агар мен эркак (нар) қушимни бошқа бир урғочи қуши бор одамга зотини олиш учун келишиб қўшишга берсам ёки унинг қушини олиб ўзим қўшсам ва Аллоҳ насиб қилиб чиққан жўжаларни бўлишиб олсак бўладими ёки жўжаларни сотиб олишим керакми? Масалан келишиб арзонроқ? Қандай йўл қилсам шариатга мувофиқ жўжаларни олсам тўғри бўлади? Бу ерда мақсадим зотдор қушларни кўпайтириш.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қўшганингиз учун ҳақ олишингиз жоиз эмас. Кейинроқ арзонроққа бўлса ҳам сотиб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat