Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўчамизда ташлаб кетилган нарсалар

22:49 / 22 июнь | Фахриддин | 504
Ассалому алайкум! Кўчамизда пакетга кичкина қилиб ўраб ташланган нарсаларга кўзим тушиб қолганди. Ичини очиб кўрмагандим кўчамизда уйнайдиган болачалардан сўрагандим аммо улар ўйнамас экан. Шунга ўхшаган нарса уйимизда ҳам топилипти, опачам айтиб қолганди. Ичини очиб кўрса тупроқ экан, чиройли қилиб ўраб қўйилган. Шунга ўхшаш нарсаларни кўриб қолсам нима қилишим керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мўмин одам қуйида оятда берилгани каби эътиқодда бўлиши керак.
Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади: 

 وَإِن يَمْسَسْكَ اللّهُ بِضُرٍّ فَلاَ كَاشِفَ لَهُ إِلاَّ هُوَ وَإِن يُرِدْكَ بِخَيْرٍ فَلاَ رَآدَّ لِفَضْلِهِ يُصَيبُ بِهِ مَن يَشَاء مِنْ عِبَادِهِ وَهُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ۝ 

107. Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказур. У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Бандага фойда ёки зарар етиши Аллоҳнинг иродаси билангина бўлади. Ҳа,
«Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир».
Борлиқнинг ягона Холиқи, Қодиру Молик Зот бир бандани зарар ила тутса, у ожиз бандага ким ҳам ёрдам бериб, мушкулига кушойиш ато қила олар эди?! Шунингдек,
«Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир».
Аллоҳ яхшилик келтирадиган ишларни қилганларга яхшилик, ёмонлик келтирадиган ишларни қилганларга ёмонлик етказишни ирода этгандир. Аллоҳ бандалари ичидан Ўзи хоҳлаганларини фазлига эриштиради. Бу орада бандалардан баъзи гуноҳлар содир бўлса-ю, тавба қилсалар, Аллоҳ уларни мағфират этади. Уларга раҳм кўрсатади.
«У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
У мағфират қилувчи ва раҳмли Зотдир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat