Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устозимни ёмон кўриб қолдим

23:08 / 22 июнь | феруза | 1243
Ассалому алайкум! Мен тикишни эркак кишидан ўргандим ва устозимни ўзимизни фабрикада олиб қолдик. Ўз акамдек яхши кўриб ҳурмат қилдим, ўзи 2 хона уйимизни бир хонасини бериб эрим, бўйи етган қизим ва ўғлим билан бир хонада қийналсам хам билинмас эди. Овқат-озиқ, кирларини хам ювар эдим, малолланмасдим. Аллоҳ рози бўлсин менга бир иккита маруза ташлаб берганларидан кейин Роббимни танидим, пайғамбаримни севдим, ҳижоб ўрадим ва 5 вақт намоз ўқидим. Ҳаммасида устозимни хиссалари бор. Энди билсам улар менга номахрам экан, ўзимни тортиб қолдим. У киши эса сен ўзгардинг деб хафа бўляпти. Олдин билинмаган аёлларга хос инжиқликлари, ажрашган бир ишчим билан ёзишган смслари, мантиқсиз хазилларидан ғашим келяпти. Мен бир хона уйда қийналятганимни кўриб туриб хам ўзини халоватини ўйлаяптими, шунча яхши томонларини ўйламай ёмон кўриб қолдим. Қийналиб кетдим, айтингчи мен яхшиликни билмайдиган инсон бўлиб гуноҳкорманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизларни бирга бир уй ичида яшашларингиз мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat