Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болани Қуръон ёдлашга қизиқтириш

14:42 / 21 июнь | Abd | 550
Ассалому алайкум! 2 ёшли ўғлим бор равон гапиради. Унга Қуръон оятларини ёдлатишга уринмай қулоқ солмайди. Бобоси билан бувиси кераксиз шеър қўшиқлар айттиришади уларни беҳато ёдлаб олаяпти. Ўзим ҳомиладорлик вақтимда, чақалоқлигида ҳам алла ўрнига Қуръон тиловот қилганман. Шукурки ҳозир ҳам. Ҳали бироз кичикми десам бошқа нарсаларни ёдлаётганига жуда виждоним қийналаяпти. Болани Қуръонга қандай қизиқтирсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қориларни чиройли ўқиган қироатларини эшиттиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat