Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд тилаш

17:06 / 16 июнь | Shohida | 505
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ёши 50га борган бир инсон ҳақида эшитдим. Унинг олдига фарзанд тилаб, ўғил ёки қиз хоҳлаб боришар, у инсон Қуръони Каримдан оят-у дуо ўқиб қайтарма қилар ва маълум вақт оралиғида ҳомила бўлаётган эмиш. Менинг овсиним қиз хоҳлаб боришди, Аллоҳга шукурлар бўлсин қизли бўлишди. Қайнонам Намозхон лекин, шунақа ишларга ишонишади. Аллоҳни хоҳиши, сабабчиси ўша киши дедим. Тилаб олинганлиги учун 3 ойлик бўлгач у киши чақалоқнинг оғзига тупириши керак эмиш. Мен сизларнинг телеграмдаги бир нечта сайтларингни мунтазам ўқиб бораман ва ўзимга кўпдан-кўп фойдаларни олмоқдаман. Лекин ёши катта қайнонамга у шунчаки тасодифлиги тушунтира олмаяпман. Яна бир овсинимга ўғил тилаб боришмоқчи. Жавоб беришларинг билан ИншаАллоҳ қайнонамга ўқиб бераман. Сизларга катта раҳматлар!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ берадиган нарсани бошқадан сўраш ширк ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat