Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Румол

00:00 / 21.06.2011 | eski savollar | 1350
басмала Хурматли шайх жаноблари, аввалдан сиздан узр сурайман саволим ноурин булса. Лекин бу нарса мени ичимни ёндириб юрибди. Мен оилалиман 2-нафар фарзандим бор. бири киз. Икки опа синглим бор. Аёлим муслима хижоб ураб юради. Якинда отам бу дунёдан куз юмди. Шу бахона опа-синглимга ислом тушунчаларидан тушунтириб хижобга киргиздим (узимизни рухсат этилган хижобга, муслима.уз сайтидаги либослардагидака). Намоз укишни бошлашди. Лекин бу узокка бормади. Бир куни синглим Махалла фукаролар йигинига бир маълумотнома учун борибди. Бу ерда синглимга даф килишиш румолини ечиб олишибди ва синглим отаси улганлиги шунинг учун урадим деб тушунтириш хати ёзиб берибди. Яна бир марта румол билан курсак 1,0 млн штраф соламиз деб куркитибди. Бир неча кундан кейин уйимизга худди шундай МФЙ одамлари келиб уйма-уй юрибмиз янги румол тугрисида конун чикди. Румолни хижобга ухшаб урамайлар акс холда штраф соламиз деб огохлантирув когозига кул куйдириб олишибди. Бу нимаси хакикатда бу конун борми. Булмаса Узбекистон мусулмон аёлиги тегишли либос тугрисида конун ёки коида булса уни бизга такдим этсангиз. Эртага аёлларимизни бутунлай ................................... Уларга нима жавоб килайлик!!! Саволга жавоб бермасангиз тушунаман. Лекин олдиндан рахмат килаётган ишларингиз учун. Оллох хаммамиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби ҳолатлар, минг афсуски, бошқа жойларда ҳам бўлган эди. Мен суриштириб, тероризмга қарши кўрсатмани баъзи одамлар нотўғри тушуниб, рўмолга қарши ишга айлантириб юборганларини англадим. Уларга қарши чора кўрилганидан ҳам хабардор бўлдим. Ҳукуматнинг тушунган одамлари рўмол ҳақидаги бу гаплар ноўрин эканини айтишибди. Сизлар ўз манзилларингизни, сизларга қарши қонунбузарлик қилган шахсларнинг исмларини берсангиз, уларга нисбатан чора кўрилиши ҳам мумкин экан.

Топ рейтинг www.uz Openstat