Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижарага олган жойимнинг ери

16:28 / 19 июнь | ART- FRAME VIDEO PHOTO | 440
Ассалому алайкум! Бир жойни ижарага олиб ишлатаман, шу иш жойимда қулайгина қилиб автомашина тўхташи учун шароит қилиб қўйилган. Шу ишлаётган жойимнинг худудига киради яъни ишлаётган жойимга қарашли. Алҳамдулилаҳ ибодатдаман ишхонамдан 200 метр нароғида масжид бор. Ибодатга келаётганлар шу жойимдан фойдаланишади яъни машиналарини қўйиб масжидга кириб кетишади. Вақти бемахал шу жойим банд бўлганда шу машиналарни чиқиш томонини тўсиб қўйиб тураман негаки бошқаларнинг жойини эгалаб озор бермаслик учун. Бугун шунақанги иш бўлдики хуфтон намозига кечка қолиб бордим ва мошиналарни чиқишга қўп қўйдим ва намозга кириб кетдим. Чиқишимга ёши катта отахонларимиз узрли сабабга кўра мани кутиб туришган экан ва менга бу жой сенга қарамиди Аллоҳники дейишди. Ман мажбур бўлганимдан шу ерга қўйдим, тортишиб қолганимизда Аллоҳга топширдим деб юборишди. Кўнглим хижл ман нотўғри иш қилдимми деб. Ижарага олган жойимни автотураржойи билан берганлар шу ишхонани шароити учун битирилган ман ижарага олган жойни автотураржойи менга қарашлими ёки қарашли эмасми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунчалик бағри тор бўлмаслик керак. Сизга ўшаларни савоби қолади. Охиратда уни албатта оласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat