Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исмлар ҳақида

00:00 / 19.06.2011 | eski savollar | 890
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу шайх ҳазратлари. Аллоҳ сиздан, ИСЛОМ учун қилаётган амалларингиздан ва бу сайтда сизга ёрдам бераётган биродарларимиздан рози бо'лсин!Саволим қуйидагича, агар бу саволим ко'п такрорланадиган саволлар тоифасидан бо'лса узр со'райман!1.Менинг исмим дунёвий исм (гарчи у араб тилидан олинган бо'лса ҳам). Унинг мазмуни бевосита менинг ҳаётимга ва табиатимга та'сир қилмоқда ва менга бу исмнинг ог'ирлиги тегмоқда. Шу мақсадда исмимни иншаАллоҳ мен учун хайрли бо'ладиган исломий исмга "Солиҳа" деб о'згартиришга қарор қилдим. Бу ҳақида уйдагиларимга хабар берганимда буни жиддий қабул қилишмади, я'ни о'зингнинг исминг ҳам бо'лаверади, тузук деган ма'нода аввалги исмим билан чақираверишяпти. Паспортимни муддати тугашига ҳам 3 йилча бор, унгача "офитсиално" о'згартиришнинг имкони ё'қ. Ҳазрат, бу вазиятда мен нима қилишимни маслаҳат берасиз? Уйдагиларимнинг хоҳиши билан менга ог'ирлик қилаётган исмимда қолаверайми ёки тушунтириш ишларида яна давом этаверайми (балки бир кун тушуниб қолишар деган мақсадда)?! Ота-онамнинг рухсатисиз исмимни о'згартирсам ва буни паспортимни о'згартириш муддати келганда тасдиқласам бо'ладими? (сабаби шуки, мен ҳали турмушга чиқмаганман, ёшим ҳам 19да, ҳали ота-онамнинг қармог'идаман). Бу масалага ИСЛОМда муносабат қандай?2. Бизнинг ҳанафий мазҳаби бо'йича исм о'згартирилаётганда бирор бир тараддудлик ко'риладими ёки бирор бир дуо о'қиладими? Агар бо'лса, илтимос бафуржа тушунтириб юборсангиз.Жавобингиз учун олдиндан ташаккур, Аллоҳ барчамиздан рози бо'лсин. Амин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Исм оғирлик қилади демаслик керак. Ниятни яхшилаш лозим. Ўзгартираман десангиз, ўзингизнинг ишингиз. Ота-онага тушунтиришда давом этинг. Исм ўзгартишга оид алоҳида маросим ёки дуо йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat