Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фаъэбоокъда Мусулмонни Шариат доирасидаги расми...

00:00 / 17.06.2011 | eski savollar | 1236
Ассалому алейкум Хурматли Шайх Хазратлари,Хак дийнимиз, Ахли Сунна вал Жамоа акидавий мазхаби ва Ханафий фикхий мазхабини Аллохни мадади ила якинда жиддий урганишга киришдим. Хали илмим жуда хам озлиги сабаб, куйидаги саволларга жавоб тополмаганим туфайли ёрдамингизга мухтожман. Илтимос манга ва баъзи дустларимга тугри йулни топишимда ёрдам беринг.1. Фаъэбоок деган сахифада узимни сахифамни очганман. У ердаги фаолиятим асосан фойдали илм, билим олишга, алмашинишга, ва дийнимиз борасида хар хил яхши, хайрли, фойдали маълумотларни ёзиб булишиш, фикр алмашиш билан олиб бораман. Интернет-дустлар каторида динимизга алокадор булмаган, лекин дийнимизга катта кизикиш билдираётганлар хам бор. Шу сабаб имкон кадар Дийнимиз ва акийдамиз борасида гузалликни, яхшиликни, комилликни, бахту-саодатни таргиб килувчи томонлардан рус ва инглиз тилларида хам ёзаман. Якинда бир устозим айтган "Муслимани энг яхши макияжи уни 5 махал олган тахоратидир", деган гапларини шариат доирасидан чикмаган холда хижобда расмга тушган ерга караб турган муслима киз расми билан сахифамга куйгандим. (Албатта бундай расмларни www.ислом.уз, www.муслимаат.уз ва www.муслима.уз сахифаларида хам куйилганини курганимдан кейин хаддим сигди куйишга). Умдим тахоратни накадар хайрли бир амал эканини ва энг комил гузалликка бир кадам эканлигини таргиб килиш ва бу маслада муслим дустлар фикрини билиш эди. Афсуски, бу ишим натижсида мани Муслима кизни расми билан одамларни Фитнага чакиришда, ва уларни "гузал киз екан" деган хаёлга бориб куз ва хаёл зиносига сабаб булишликда, савобга эмас катта гунохга колишимни айблади бир биродар.Устоз, муслима кизни расмини куйиб гунох килдимми? Ёкимли инсон экан, деган хаёлга боришлик - зинокорликми? Ташкарида шариат доирасида хижобда юрамиз, инсон беихтиёр ёкимли юзли инсонга кузи тушиб шунка хаёлга бориб колиши мумкин, бу зинокорликми? Дунё хакикий реал хаёт булса, Интернет уни виртуал шаклигина холос; Шариатимиз, Акийдамиз, Мазхабимиз конун-коидалари Интернет учун хам айни булиши керак, деган тахминдаман, бу тугрими?2. Ану биродарни Гунох ва Зино эканлигини исботлаш борасида келтирганлари асоси Шайх Абу Муссаб Важди Аккари деган олимни даъвати экан. Хазрат, бу олим шайхни фатвосига эргашиш борасида маслахат беринг. Бу одам хакида хеч эшитмаганмиз, узим бу олимни салафия окими лидери, деган гумондаман чунки аксарият ссылкалари суфизм ва салафизм сахифаларига олиб бормокда. Адашаётган булсам Аллох кечирсин. Устоз, ожизлик ва илмсизлик килиб ноурин сузлар ёзган булсам, ранжиманг. Сизни Аллох учун жудаям каттик яхши курадиган кизингизни кечиринг илтимос.Бизга тугри йулни топишимизда Аллохни Узи сизни сабабчи килсин ва сиздан рози булсин. Дуо килинг, хазрат, Ислом укув даргохида укишлик ва гузал амал килиб яшашлик насиб килсин бизга хам.Дуоларимиз сиз билан. Жумъа аййёмлари муборак булсин.Хурмат билан кизингиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен ҳам у одам ҳақида биринчи бор билиб турибман. Минг афсусски, кўпчилик дангасалик оқибатида бир гап, маъруза, ёзув асосида дунёни кофирга чиқариб юборишни ёқтирадиганлар бор. Улар ўша бир кишининг гапи асослими, аслида гап қандай эканини суриштириш, ҳақни топишга даргасалик қилишади. Излаб, суриштириб кейин хулоса чиқаришга тоқатлари йўқ.- Буларни бир маъруза ёки бир касета маданияти соҳиблари дейишади араб уламолари. Шунинг учун, улардан хафа бўлманг. Эътибор бермай, ўзингиз билимингизни зиёда қилишда давом этаверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat