Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рухсатсиз ўқилган никоҳ

08:10 / 06 июнь | Noma'lum | 550
Ассалому алайкум! Менга хабар беришларича, бир аёл биринчи эри билан шарий ажрашган, қонунан эмас. Сўнг никоҳ ўқитиб бошқа эркак билан яшаяпти. Келин ва куёв никоҳ ўқитишлари учун расман ўтган бўлишлари шарт қилиб қўйилган, расмий никоҳ қоғози бўлмаса шарий никоҳ ўқиш, никоҳ ўқитиш тақиқланган деган фатво бор деб эшитгандим. Шунда менда савол пайдо бўлди. Агар шундай фатво берилган бўлса, улар никоҳ ўқитиш шартларини бажармаган бўладими? Агар шартлар бажарилмаган бўлса никоҳ ҳақиқий бўлмай қолиши мумкинми? Агар никоҳ ҳақиқий бўлмаса, улар зино қилаётган бўлиб чиқадику... Саволим, уларнинг никоҳи қанчалик ҳақиқий бўлади? Улар зино қилмаяптими? Бировнинг расмий никоҳидаги аёл билан шарий никоҳ ўқитиб яшаш дурустми ўзи?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Талоқ қилинган аёл иддаси чиққандан кейин бошқаси билан никоҳланиши жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat