Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фол очтириш

11:51 / 05 июнь | Bekzod | 485
Ассалом алайкум! Йўлда кетаётган эдим бир аёл тўхтатиб дадамни, мени ва уйимни сўраб кетди худди мени танийдигандай. Мен ҳам ҳар доимгидай саволларига жавоб бердим. Чунки давлат ишида ишлашим сабабли кўпчилик мендан савол сўрайди. У аёл мени онамни бетоблигини айтиб кетди ва мен ҳақимда ҳам гапириб кетди. “Мен бунақа нарсаларга ишонмайман десам ҳам мен Худодан қўрқаман мен ҳам мусулмонман, сенга ачинганимдан гапиряпман” деди, кейин “мен кетаман десам онанг ўлади бўлмасам мени гапимни эшит” деди. Мен онамни жуда яхши кўраман. У қанақадур дуолар қиламан деди. Мен тушунмай қолдим нималар қилаётганини. Кейин пулимни олди, ўзим ҳам тушунмадим бунақа ҳолга биринчи марта тушяпман. Ғалати бўлиб қолдим. Аллоҳдан қўрқаман, намоз ўқийман, рўза тутаман. Гуноҳ иш қилиб қўймадимми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Албатта гуноҳ иш қилгансиз. У Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган илмни даъво қилса, шайтонни ишини қилса сиз ундан қўрқиб ўтирсангиз мусулмончиликка тўғри келадими? Аллоҳ таоло "Луқмон" сурасида марҳамат қилади: 

 إِنَّ اللَّهَ عِندَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَّاذَا تَكْسِبُ غَدًا وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ۝ 

34. Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat