Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайноналаримиз ҳақида

00:00 / 12.06.2011 | eski savollar | 1901
Ассалому-алайкум!Менинг саволим шундан иборатки, муқаддас динимизда қайноналар ва келинлар ҳақида қандай ҳукм юритилади, я'ни қайнонанинг келин олдида қандай диний ҳуқуқи ва мажбурияти, ёки аксинча, келиннинг қайнона олдида қандай ҳуқуқи ва вазифаси ёки бурчи бор, чунки айрим қайноналаримиз келинларимизга нисбатан бироз қаттиққо'ллик қилишаётганини ҳар қадамда учратиш мумкин, ёки аксинча, қайноналарини ҳурмат қилмайдиган, эрини онасидан совутгувчи келинларимиз ҳам талайгина. О'зи соппа-сог' бо'ла туриб, қайноналаримиз кирларини келинга ювдириши то'грими? Ишлайдиган келинга "ҳам ҳизматимни қиласан, ҳам ойлигингни олиб келиб берасан" дейишчи? Мен аввал қишлоқда яшаганимда қайнонам "келинсан, кечаси сув олиб келасан десам, керак бо'лса олиб келасан" дердилар, шундай дейишга диний ҳаққилари борми? У пайтда турмуш о'ртогим чэт элда эдилар. Мен о'шанда " мен ҳам кимнингдир жондан азиз боласиман, ҳеч қачон сув олиб келиш учун кечаси ташқарига чиқмайман" деб жавоб берганман. То'г'риси, о'қитувчи бо'лганим учунми, ёки табиатан урушқоқманми, билмадим, лекин қайнонамнинг ко'п гаплари ва талабларидан мантиқ тополмасдан ко'п урушиб қолганман. Ҳеч қачон ҳатто ишимга бориб келиш учун ё'лкира бермаган қайнонамнинг ойлигимни со'раши энсамни қотирар эди. "Сени Онангга айтиб бераман" деганда " керак бо'лса 10 марта айтиб беринг, онам мени сиздан ко'ра яхши биладилар" деб уришганман. 3та овсин аҳил-иноқ бир ҳовлида яшаганмиз, овсинларим билан ҳеч қачон уришмаганман, бир-биримизни ҳурмат қилардик, қайнонам " сенлар ишни бир-бирингга сенсала қиласанлар'' дейишига ҳайрон бо'лардим. Базида уришганим учун о'зимни айбдор ҳисоблайман. Шунинг учун қайнона ва келин масаласида диний томондан то'лиқ ҳабардор бо'лмоқчи эдим. Ҳурматли Шайх жаноблари, илтимос, шу масалада менга то'лиқ ма'лумот беринг. Сизга олдиндан раҳмат, Оллоҳ сиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Муқаддас ҳисобланган никоҳ робитаси шарафидан эр-хотиннинг ҳар бирининг ота-оналари ва қариндошлари иккинчисига ҳам ота-она ва қариндошга айланади. Шу боис қайнона ва қайнотага яхшилик қилиш эр-хотиндин ҳар бирига худди ота-онага яхшилик қилишдек бурчга айланади. Хотиннинг қариндошларига силаи раҳм қилиш эрга қанчалик лозим бўлса, эрнинг қариндошларига силаи раҳм қилиш хотинга ҳам шунчалик лозим бўлади. Адолат юзасидан айтишимиз лозимки, бу борада ҳаддидан ошганлар ҳам йўқ эмас. Хотинни чўри ўрнида кўрадиганлар ҳам оз эмас. Баъзи қайноналар келинларга, менга чўри бўлсан, юрасан, бўлмаса, кетасан деганлари ҳам, сир эмас. Албатта, бу даражага етиб бориш керак эмас.Хотин ўз эрига яхшилик қилиши сирасига унинг ота-онасига ва бошқа қариндошларига яхшилик қилиши ҳам киради. Зотан эр уларга яхшилик қилиш шариатнинг талаби. Ота-онага яхшилик қилиш ва қариндошларга силаи раҳм қилиш қанчалик аҳамиятга эга эканини ҳар бир мусулмон яхши яхши билади. Келин куёвлар ҳам бир-бирларининг ота-оналарини ва қариндошларини худди ўз ота-оналари ва қариндошлари каби кўришлари, ҳурматларини жойига қўйишлари ва уларнинг розиликларини топишга ғайрат қилишлари лозим. Аксинча, қайнона ва қайноталар ҳам ўзларининг келин ва куёвларини худди ўзларининг фарзандларидек кўришлари зарур. Албатта, уларга тегишли бўлган барча қариндошларнинг бир-бирлари билан бўладиган муносабатлари ҳам шунга қараб олиб борилиши керак.Анашунда никоҳдан кўзланган энг катта манфаатлардан бири жамиятдаги уруғлар, қабилалар ва қавмларни қариндошларга айлантириш орқали жамият аъзолари орасидаги ўзаро жипслик ва ҳамкорликни зиёда қилишга эришилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat