Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бугунги маросимларимиз

00:00 / 11.06.2011 | eski savollar | 1146
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Аллоҳ таоло дин юлида қилаётган бу ишларингизни бу дунёда ҳам,охиратда ҳам яхши мукофотлар билан сийласин!Шайх ҳазратлари шу тазия маросимлари ҳақида гапларни диний идорадиглар вилоят,қишлоқлардаги имомларга тушунтришлари жуда зарур деб уйлайман.Чунки бу масала жиддй,одамлар ҳали ҳам бундай динимизга тугри келмайдиган амалларни қилмасликни узларига катта гуноҳдек билишябди.Чунки сизни китобларингиз,савол жавоб туркумиздаги фатволарингиз афсуслар булсин қишлоқ жойларига етиб борймади,улар купчилик асосан уша жума кунги маруза билан кифойланишади,китоб оламан деса диний китоб ҳаммаси пойтахтда,марузалар дисклар ҳам шундай,илми бор одам дават қилгани қурқади.Бу нарсалар “худойи,20,40,йил оши 1ҳайитдаа ош бериш ”бу динимизга ёқ маросимлар,лекин одамлар булар учун молларини,жонларини,куч қувватларини сарфлаябди,ваҳоланки билмасдан суннатга қарши сарф қилаётганини уйлаб ҳам куришмябди.Мана яқинда оиламизда тазия булди(Аллоҳ рахмат қилсин)Биз билганимизча тушунтирдик оиламиздагиларга,лекин ота оналаримиз купроқ маҳалладаги уша ишларга бош буладиган “кишилар,аёлларга” қулоқ солишди.Ахир бу динимизда ёқ,яқинларимизга қарайлик узлари зориқиб турибди,шу пулларни уларга берайлик,булмаса холамиз жудаям зориқиб яшайди,камига қишлогимиздаги масжид ёниб кетган уни бошқатдан қурилябди,шу маракага кетадиган маблагни масжиқ қурилишига берайлик,масжид тургунча савоби етиб туради иншааллоҳ десак ҳам тушунишмади,ҳаммасига берамиз бу маросимларни ҳам қиламиз,одамлар гапиради,шу маракарларига фарзанди ярамади дейди,мен одамларни гапи чидойлмайдиган дегандек гаплар,ахир булар маломатчиларни гапидан қурқиш холоску.Ҳатто Аллоҳ розилиги учунми ёки ёқми билмаймиз тугриси.Биз ёшимиз катта булагнимиз билан ота оналимизга барибир бола булиб қолаверамиз экан.лекин шундай гаплар уша жума намозларидан,ёки уша тазияга йигилганданми 2огиз гапирилса,уша тайинлаган имомлар томонидан,одамлар қулоқ солишармиди.Чунки битта манба уша имомлар бера олади шундай шароитда,улар қайтаришилари керак лекин афсус ҳайронман узлари ҳам ушандай “худойи”га бемалол бориб дуо қилиб ошидан еб келишади.Мана ҳақиқат булса ҳам алам қиладиган воқеа, динимизни яхши билган одам оиласида тазия булса худойи қилмади шариатимизда ёқ деб,1ҳафтадан кейин ушлаб обориб суроқ қилишибди,сен нега узингча янги нарса чиқарасан “ваҳобиймисан”деб,одамлар шунчаликка боришди шундай динда булмаган нарсаларини динимиздан деб қаттиб ёпишиб,узида пулмаса ҳам қарз олиб жой жойига қуйиб қиладиган,бундай қимаганларини динда янгилик чиқарганга чиқариб айблаябди.Ҳозир шароитни ҳаммада ҳар хил мен узим гувоҳи булдим,рамазонда фақат картошка ва пиёз билан овқат қилиб фарзандларни қорни тугазётгани,лекин туйларимизга,маракаларга этибор берсак одам эзилиб кетади.Орзу ҳавас ҳам эви биланда,бошқалардан кам булмасин,одамлар гапимасин деб жуда ҳам ошириб юбориш керак эмасда,йиллаб ота ишлаб келади бошқа жойларда 1 кунлик туй билан ҳаммаси тамом қилади,худди узича кам-кустсиз дунёвий нарсаларни ортиги билан қилиб бергандек лекин,маънавий томондан болада ҳам қизда ҳам ҳеч нарса ёқ,калимани зорга қайтаради никоҳда,гуслани фарзларини билмайди.Буларни чораси курилди 3,4йил олдин яхши ҳаракат ҳам булди лекин яна баттар булиб изига қайтди.Загс ёқ булди дейишди,лекин унинг урнига ундан баттар “қиз базми”дегани чиқди.Ясантириб кийинтириб,баданларига ёпишиб турадиган кийимлар кийгазиб ота оналар узлари қараб томоша қилишади,камига уша туйларда уйнатиб пул ҳам қистиради,тавба.Қишлоқаларда калта юбка,шим киядиган қизлар булиб кетди.Кимга тақлид қилиб қайёқа кетилябди?Агар узларини "замонавий"қилиб курстаиб замондан орқада қолмасиликни уйласа,бунақа кур курона тақлидларни охири ахлоқий бузуқлик,тубаликлигини куп курдик,мусофирчиликда юриб.Маҳалла бошлигидан тортиб хотин қизла қумитаси дейдими улар ҳам бирга ишласин бир имомларга осилмайлик десак.Бу ахир жамият учун катта фойдаку.Қачон қаттий чоралар курилар экан,булар ахир уйлаймадими озгина динимизга ургансак жонимизни,қувватимизни,молимизни тежашимизни.Масжидларни олдида “формалрилар” тургандан кура шу чэгардан чиқиб оширилаётган маросимларни олдида турса булмайдими.Устоз айбга буюрмайсиз нафсимиз учун эмас Аллоҳ розилиги учун айтдим.Диний идорадигалар жудаям “расмиятчилик”булиб кетишган,мен буни имомларда куп курдим,одамлар билан имомлар орасида оддий “ишонч” ёқ,савол бергани чучийди.Бу икки огиз суз кенгроқ уйлаган одамга “мусибат”.Мана бирортасидан диний илм олай деса рухсати ёқ қорқади ургатгани ҳам,ҳеч бумласа шундай ишларга барҳам беришга ҳаракат қилишсин унда..Юқорида айтиб утган масжид қишда ёниб кетди ярим кечаси буни ҳикмати ёлгиз Аллоҳга аён,7-8кмдан одамлар куришган лекин масжид билан ёнма ён яшган одамлар гафлатда ухлаб ҳеч нарса билишмаган.Гапираман деса гап куп лекин мақул курдим айтиб утишни бу воқелар қишда булди,совуқлигидан чоллар ёнган масжид ҳовлисида ҳам жамоат булиб уқиб юришди.Қишлоқ камида 4та масжид бор ҳаммаси расмий ёпилган.Уша расмий ишлайдиган масжид ёниб кетгандан кейин,об ҳаво совуқлигидан 10-15та чоллар ёпилган масжидларни бирига боришиб жамоат булишди.Ҳеч қанча вақт утмай ҳаммаси босиб олиб кетишиб “савол суроқ”қилишди.Шундай воқелардан кейин узи зорга чиқиб турган ёшлар...оилаларимизда аянчли ахволлардан бири ҳозирги чиқаётган филмлар,серилаллар,клиплар.Булардаги мавзулар шариатга умуман тугри келмайди,маҳрам номаҳрам,аврат деган тушунчаларга зид,етим бола асраб олишлар фожиадек ёритилади,камига ёмон ролларда соқол қуйган одамлар уйнайди,одам угирлайдиган,зорлаб кетадиган.Буларни кураётган ёш авлодда дунё қараш қандай булади.Сал булса ҳам текшириб кейин оммага қуйса булмайдими,уйларда буларни курмасликни тақиқлаш болаларга қийин булар экан.Шайх ҳазратлари гап купайиб кетди,узр.Аллоҳ юлида юқорида масаларни тегишли идоралар уйлаб курса буларди.Устоз беодоб қилган булсак мазур тутас.Аллоҳ таоло ислом динига куч қувват берсин,одамларни ислом дини тугри тушиниб амал қиладиганлардан қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ташаккур!

Топ рейтинг www.uz Openstat