Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хижобдан чиқиладими

10:36 / 29 май | Имрона | 982
Ассалому алайкум! 6 йилдан бери турмуш ўртоғим билан яшайман. Турмуш ўртоғим жудаям очиқ-сочиқ кийинган қизларни яхши кўради ва кўп ўшандай қизлар билан зино қилиб қўяди ёки шунчаки машинасида ўша қизларни “сени яхши кўраман” деб олиб юради. Мен ҳам ўзимга жудаям чиройли қарайман, кунда ясаниб ишдан келишини кутиб оламан, лекин уйда жуда кам ўтиради. Кўпроқ кўчада. Ширин гапираман, ҳамиша “нимага бир айбим борми? Айтинг тўғрилай. Фақат сиз зино қилманг, хиёнат қилманг десам” “айбинг йўқ, ҳаммаси зўр фақат менга шунақа кийинган қизлар ёқади” деди. Мен ўзим ҳижобда юраман. Қиз болалигимда ҳижобга кирганман. Ҳозирда бир қиз фарзандимиз бор. Агар эримга ўшнақа қизлар ёқса мен ҳижобдан чиқиб ўшандай кийиниб юришим керакми ёки талоғимни сўраб ажрашгани ҳаққим борми? Эримга бу саволни берсам индамайди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Гуноҳ ҳам касалликдир. Қанчалик узоқ давом этса шунчалик сурункаликка айланади. Ҳозирда келини, ўз қизи ва қўни-қўшниларининг аёлларига осилаётган чоллар ёшлигида даволанмасдан сурункаликка айланганлардир. Сиз ечиб уларга ўхшаганингиз билан ҳам бу иш тўхтамайди. Гуноҳкор ва шарманда бўлганингиз қолади холос. Эрингиз ҳаққида тинимсиз дуолар қилинг. Асло гуноҳга қўл урманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat